Баҳодир Жалолов олимпиа чемпиони

Жаҳон чемпиони, олимпиа делегациямиз байроқдори Баҳодир Жалолов (+91) олтин медал соҳиби бўлди.

Кучли боксчимиз Баҳодир Жалолов финалда америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган жангда боксчимиз ўз кучини кўрсата олди. Иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди. Учинчи раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган Баҳодир Жалолов “Токио–2020” Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.

Боксчимиз шарафига Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.

Ўзбекнинг Баҳодири чемпионлик муборак!