БАА да илк кез Исроил фуқароси дунёга келди

БАА да илк кез Исроил фуқароси-Дубайдаги Исроил консули Илан Штульманнинг қизи дунёга келди. Унга Мия деб исм қўйишди.

Дубайда туғилган мазкур чақалоқ БАА ва Исроил ўртасидаги алоқаларнинг нормаллашувидан кейин амирликда дунёга келган биринчи бола бўлди.

Илан Штульман қизининг икки давлат ўртасидаги дўстлик шартномаси имзолангандан бир йил ўтгач дунёга келганини ўзига хос рамзий ифода деб баҳолади.