“Айда” бўрони Америкадаги энг катта дарёни тескари оқизди

АҚШ Геология хизмати гидрологи Скотт Перреннинг айтишича, АҚШ жанубидаги Луизиана штатини босиб ўтган “Айда” бўрони Миссисипи дарёсининг қуйи оқими йўналишини ўзгартириб юборган.

Перрин CNNга бу жуда ғайриоддий ҳодисага Мексика кўрфазидаги бўронли тўлқинлардан ташқари, баъзида соатига 240 километрдан ошиб кетадиган кучли шамол сабаб бўлганини тушунтирди.

Перрин таъкидлашича, ҳисоблагич бутун дарёнинг оқимини ўлчамайди, шунинг учун дарё сувининг чуқурроқ бўлаклари оқим йўналишини ўзгартирмаган бўлиши мумкин.

Олим, дарё оқимининг йўналиши ўзгариши, 16 йил олдин худди шу ҳудудни қамраб олган “Катрина” бўрони пайтида ҳам кузатилган.