“Associated Press” Дубайда Хитойнинг уйғурлар учун махфий қамоқхонаси борлиги ҳақида хабар берди

“Associated Press” душанба куни эълон қилинган хабарда, Дубайда Хитойнинг уйғурлар сақланадиган яширин қамоқхонаси борлигини айтди, бу Хитойнинг “қора ҳудуд” (“black site”) деб номланган ҳудудини ўз чегараларидан ташқарида бошқараётганининг биринчи далили бўлиши мумкин.

Хабарда айтилишича, ёш хитойлик аёл камида саккиз кун давомида Дубайда Хитойга тегишли махфий ҳибсхонада икки уйғур билан бирга ушлаб турилган.

“Associated Press”га берган баёнотида, 26 ёшли Ву Хуан, эри диссидент деб ҳисоблангани учун, Хитойга топширилмаслиги учун қочган, уни Хитой расмийлари Дубайдаги меҳмонхонадан ўғирлаб кетишган ва ушлаб туришган. У қамоқхонага айлантирилган виллада уйғурлардан бўлган бошқа икки маҳбусни кўрган.

Унинг сўзларига кўра, у хитой тилида сўроқ қилинган ва унга таҳдид қилинган. Натиажада у эрини қораловчи ҳужжатларга имзо чекишга мажбур бўлган. У 8 июнь куни қўйиб юборилган ва ҳозир Голландиядан бошпана сўраган.

“Қора ҳудудлар” Хитойда кенг тарқалган бўлса-да, хитойлик ёш аёлнинг гувоҳлиги Пекин бошқа мамлакатда очган жой ҳақида мутахассисларга маълум бўлган ягона гувоҳликдир. Бу Хитой ўзининг халқаро таъсиридан фойдаланиб, ўз фуқароларини ҳибсга олиш ёки қайтариш учун бундай жойларни қандай ишлатаётганини акс эттиради.

“Associated Press” бу баёнотни мустақил равишда тасдиқлай олмаслигини ёки рад эта олмаслигини ва “қора ҳудуд”нинг аниқ манзилини аниқлай олмаслигини билдирди.

Бироқ, журналистлар буни тасдиқловчи далилларни, шу жумладан, хитойлик аёлнинг паспортидаги штампларни, хитойлик амалдорнинг қилган сўроқнинг телефон ёзувини, қамоқхонадан унга ва эрига ёрдам берадиган пасторга юборган СМС хабарларни кўрдилар ва эшитдилар.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги аёлнинг ҳикоясини рад этди. Ўз навбатида, Дубай полицияси хорижий давлат номидан маҳаллий ҳокимият томонидан ҳибсга олинган хитойлик аёл ҳақидаги айбловларни рад этиб, хитойлик қиз уч ой олдин дўсти билан мамлакатдан эркин чиқиб кетганини таъкидлаган.

Ву ва унинг турмуш ўртоғи 19 ёшли Ван Жингю уйғурлар эмас, балки Хитойда этник кўпчиликни ташкил этувчи хан-хитойлар эди, чунки Ван Хитой томонидан 2019 йилда Гонконгда бўлиб ўтган норозиликлар ва Хитойнинг ҳаракатлари ҳақидаги хабарларни нашр этгани учун қидирилаётганини билган.