Ашраф Ғани халққа мурожаат қилди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 3000 АҚШ ҳарбийси Ҳамид Карзай халқаро аэропортини ҳимоя қилиш учун Қобулга келган куни халқига мурожаат билан чиқди.

TOLOnews нинг хабар беришича, у афғон халқига мамлакатдаги хунрезликни тўхтатишга ваъда берган.

Ашраф Ғани афғон армиясига ватанни ҳимоя қилишда кўрсатган  жасорати учун миннатдорчилик билдирган ва уруш инсонларга янги ўлимлар келтиришига йўл қўймаслигини айтган.

“Ҳозирги вазиятда хавфсизлик ва мудоофа кучларини мобилизация қилиш олдимизда турган энг биринчи вазифадир. Бунинг учун керакли чоралар кўрилмоқда. Мен ўз бугунингиз ва келажагингиз учун хавотирда эканлигингизни биламан, аммо президентингиз сифатида сизни ишонтириб айтаманки, келажакдаги нотинчлик, зўравонлик ва кўчишларни олдини олишга бутун диққатимни қаратганман. Бунинг учун ҳукумат ичида, сиёсий раҳбарлар ва халқаро партнерлар билан музокараларни бошладим ва натижалар билан яқинда ўртоқлашаман”, – деган президент.