АҚШнинг БМТдаги доимий Вакили: Бизнинг дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз самолётларга осилмайди

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас Гринфилд Кобул аеропортидаги воқеаларга изоҳ берар экан, АҚШнинг дўстлари ва иттифоқчилари самолётларга осилмаслигини айтди.

MSNBC телеканалига берган интервюсида, Томас Гринфилдга Кобулдан эвакуация ҳақида савол берилганда у шундай жавоб берди: “Биз режалар тузганмиз ва ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирги вазият бизники эмас. Бу қийин, мен вазиятнинг қанчалик оғирлигини ҳеч қачон инкор этмайман, лекин биз одамларни олиб чиқишга ҳаракат қиляпмиз ва бизнинг дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз самолётдан қолиб кетишмаган”.

Томас Гринфилд АҚШнинг дўстлари ва иттифоқчилари Америка ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланаётганини ва Афғонистондан одамларни эвакуация қилиш бўйича ишлар кечаю кундуз давом этаётганини таъкидлади.

17 август куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Кобулдан қайтаётган К-17 ҳарбий транспорт самолёти шиналарида одам қолдиқлари топилганини маълум қилди.