АҚШлик спортчи ортиқча вазнли ўсмирни танқид қилгани учун ишдан олинди

Пейнтбол бўйича АҚШ терма жамоаси вакили Джессика Майоло ТикТокда ортиқча вазнли ўсмирни танқид қилгани учун миллий жамоадан ҳайдалди. Бу ҳақда жамоанинг Инстаграм саҳифасида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, Майоло коронавирусга чалинган бола ҳақидаги янгиликка изоҳ қолдириб, “бу болага вакцина ўрнига жисмоний тарбия машқлари керак”, – деган сўзларни ёзган. Жамоа эса буни дискриминация сифатида баҳолаган ва ўз сафларида бундай инсонларга жой йўқлигини таъкидлаган.

31 яшар спортчи қиз Инстаграмда боланинг оиласидан узр сўраб, пушаймон эканлигини айтган ва ўз сўзларини ҳаддан ташқари фитнесга берилиб кетиш натижаси деб тушунтирган.