АҚШда самолёт йўловчилари уяли телефон туфайли эвакуация қилинди

“Alaska Airlines” авиакомпанияси самолётининг йўловчилари душанба куни Сиетл ва Такома ўртасидаги халқаро аеропортга қўнганидан сўнг, уяли телефон ёниши туфайли эвакуация қилинди.

“Бугун кечқурун (душанба), Сиетл портининг ёнғин бўлими (Сиетл порти ва аеропортини назорат қилувчи ҳукумат агентлиги) “Alaska Airlines”нинг 751 рақамли рейсининг юк омборида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабарга жавоб берди”, – деб хабар берди Сиетл/Такома халқаро аеропорти.

“Newsweek” авиакомпания вакилига таяниб хабар беришича, қўнганидан кўп ўтмай самолётда ёнғин содир бўлган, йўловчининг телефони ёниб кетган ва бортда бўлганларнинг ҳаммаси эвакуация қилинган. Шу билан бирга, телефон маркаси кўрсатилмаган. Газетанинг ёзишича, 128 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси эвакуация қилинган.