АҚШда мактабда отишма натижасида бир ўқувчи ҳалок бўлди

Ню-Мексико штати маҳаллий полиция бошлиғи ўринбосари Кайл Хертсок, Ню-Йорк штатининг Альбукерке шаҳридаги ўрта мактабда отишма содир бўлганини тасдиқлади.

“Бизни Альбукерке марказидаги Вашингтон мактабидаги отишма бўйича чақиришди. Тез орада билдикки, икки бола ўртасида отишма содир бўлган, улардан бири иккинчисини отган”, – дейди у.

У давом этиб деди: “Ўқ отган болани тергов қиляпмиз… Афсуски, ўқ узилган талаба вафот этди”.

Хертсокнинг сўзларига кўра, отган бола 13 ёшда, полиция эса отишма сабабини ва бола қуролни қандай қўлга киритганини ҳали аниқламаган.