АҚШда ижарачиларни кўчиришга қўйилган тақиқ тугади

АҚШ ҳукуматининг коронавирус чекловлари доирасида уйдан кўчиришни тақиқлаши шанба куни ярим тунда тугади, бу эса миллионлаб америкалик ижарачиларни чиқариб юбориш хавфини туғдиради.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ижарачиларни ҳимоя қилиш чораларини кўриб чиқмасдан йиғилишни кейинга қолдирди. Республикачилар конгрессмени чораларни 18 октябргача узайтиришга уринди.

Демократик лидерлар таклифни расмий овозга қўйиш учун етарли даражада қўллаб-қувватлашга эга эмасликларини айтишди.

Оқ Уй бу ҳимояни бир томонлама узайтирмаслигини аниқ билдириб, буни амалга ошириш учун қонуний ваколатга эга эмаслигини айтди.

Тадқиқотлар кўрсатишича, 6,5 миллион оилада 15 миллиондан ортиқ америкалик ижара тўловлари бўйича орқада қолиб, умумий равишда уй эгаларига 20 миллиард доллардан кўпроқ қарздор.