АҚШда ҳакам футболчига қизил карточка кўрсатиб, ўқ узди

АҚШнинг Оклахома штати полицияси қизил карточка сабабли келиб чиққан тортишув натижасида футболчи ва баъзи мухлисларга тўппончадан ўқ узган ҳакамни ҳибсга олди.

Ўтган якшанба куни, АҚШнинг Оклахома штатидаги “Pools Valley” спорт мажмуасида ҳаваскорлар учрашувини Бош ҳакам Деви Базес назорат қилган. У бир ўйинчига қизил карточка кўрсатган. Лекин бу жанжалга сабаб бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жанжалдан кейин ҳакам стадиондан машинаси томон югуриб чиққан ва бир неча сониядан сўнг қўлида тўппонча билан қайтган.

Полиция ҳисоботида айтилишича, ҳакам қизил карточка олган ўйинчи ва бошқа томошабинлар ҳамда футболчиларга қарата битта ўқ узган, аммо ҳеч ким жароҳат олмаган. Лекин бу ваҳимага сабаб бўлган.