АҚШда фабрика ишчиси икки аёлни отиб ўлдирди

Американинг “ABC” телеканали АҚШнинг Индиана штатидаги фабрикада содир бўлган отишмада икки аёл ҳалок бўлганини хабар қилди.

Телеканал маҳаллий полиция бошлиғи идорасига иқтибос келтирган ҳолда, отишма завод яқинидаги автотураргоҳда содир бўлганини маълум қилди. Хабарга кўра, фабрикада ишлайдиган бир киши ўз ҳамкасбларини ўққа тутган, кейин эса машинасида қочишга уринган, лекин у йўл-транспорт ҳодисасига учраган ва ҳибсга олинган.

Полиция ҳужум сабаблари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини, аварияга алоқадорларнинг барчаси автомобил ўриндиқларини ишлаб чиқарадиган заводда ишлашини маълум қилди.