АҚШда биринчи COVID-19 вакцинасини маъқуллади

АҚШнинг Озиқ-овқат ва дориларни назорат қилиш агентлиги (FDA) Pfizer-BioNTech COVID-19 вакцинасини қўллашни тўлиқ тасдиқлади.

Агентлик 16 ва ундан катта ёшдаги одамларга вакцинанинг икки дозаси қилинишини тасдиқлади. Pfizer вакцинасига дастлаб декабрь ойида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун рухсат берилган. Препаратдан май ойидан бошлаб 12 ва ундан катта ёшдаги болаларда фойдаланиш мумкин бўлган.

Pfizer-BioNTech коронавирусга қарши вакцинаси энди Comirnaty савдо белгиси остида сотилиши мумкин. Бу FDA томонидан тўлиқ тасдиқланган биринчи эмдори ҳисобланади.

Вакцинанинг расман тасдиқлангани эмлашга бўлган талабнинг улкан тўлқинини келтириб чиқариши кутилмоқда, чунки коронавируснинг Дельта юқумли варианти АҚШ бўйлаб катта тезликда тарқалмоқда. Жамоат соғлиқни сақлаш расмийлари, FDA розилиги эмланмаган америкаликларни Pfizer вакцинаси хавфсиз ва самарали эканлигига ишонтиришига умид қилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак-ки, вакцинадан тўлиқ фойдаланишга рухсат берилиш амалиёти анча тез рўй берди. Pfizer вакцинасидан тўлиқ фойдаланишга рухсат олиш учун ариза топширилганидан кейин 3,5 ой ичида у тасдиқланган. Умумий тартибга кўра, вакциналарнинг тўлиқ қўлланилишига рухсат олиш учун тўққиз ойдан бир йилгача вақт кетади.