АҚШда “Айда” довули ярим миллиондан зиёд одамни электр энергиясидан маҳрум қилди

АҚШ ОАВларида айтилишича, Луизиана жанубида ярим миллиондан зиёд мижозлар электр энергиясидан маҳрум бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, 504 149 истеъмолчи электр энергиясини йўқотган, бу табиий офат оқибатларини баҳолайдиган биринчи кўрсаткичлардан биридир.

“Айда” бўрони мамлакат тарихидаги энг кучли бўронлардан бири сифатида бештадан тўртинчи ўринни эгаллади.

Расмийлар зарарни бартараф этиш, шу жумладан, электр энергиясини қайта тиклаш ҳафталар ва ҳатто ойларга чўзилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Ўз навбатида, АҚШ Президенти Жо Байден “Айда” бўрони ҳаёт учун жуда катта хавф туғдиришини таъкидлаб, бир неча ҳафта давомида электр узилишлари натижасида юзага келадиган катта вайронагарчиликлар эҳтимолини қайд этди.