АҚШ судяси Техас губернаторининг қарорини бекор қилди

АҚШ судяси Техас губернатори Грег Эбботтнинг муҳожирларнинг штат орқали ҳаракатланишини чеклаш ва хавфсизлик кучларига бу ишда гумон қилинаётган машиналарни олиб кетишга рухсат бериш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Эбботт ўтган чоршанба куни ўз штатида муҳожирларни қуруқлик орқали ташишни чекловчи қарор чиқарди.

28 июль куни Эбботт Миллий гвардияга ва маҳаллий ҳуқуқ -тартибот идораларига муҳожирларни ҳибсга олишга ёрдам беришни буюрди, чунки штат жанубий чегарани кесиб ўтадиган одамларнинг доимий оқими билан тўқнаш келмоқда.