АҚШ сенатори: Бизга янги “11 сентябрь” хавф солмоқда

Республикачи сенатор Линдси Гремнинг фикрича, АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши АҚШда янги террорчилик хуружлари эҳтимолини оширди.

CBS телеканалига берган интервюсида у “11 сентябрь воқеалари эҳтимоли яна ошди. Дрон ҳужумлари ИШИДни йўқ қилмайди. ИШИД жангарилари сони икки баробарга ошди. Биз иттифоқчиларимиздан юз ўгирдик ва бошқасига шароит яратдик”, деди.

“Мен ҳеч қачон АҚШ ҳақида ҳозиргидек ташвишланмаганман”, дея қўшимча қилди у.

Гремнинг таъкидлашича, АҚШнинг Афғонистондаги уруши ҳали тугамаган… АҚШ президенти Жо Байденнинг ҳаракатлари тескари таъсир кўрсатди ва келгуси йигирма йил ичида Оқ уй раҳбарлари табиий офатдан келиб чиққан муаммоларни ҳал қилиш учун ҳаракат қилишади.