АҚШ махсус хизматлари коронавируснинг генетик коди ҳақида маълумотни қўлга киритганини айтмоқда

CNN телеканали Америка махсус хизматлари Ухань вирусология институтида тадқиқот олиб борилган вирус намуналарининг маълумот базасини қўлга киритганини айтмоқда.

Телеканал жосуслик хизматларининг бу базани қай тариқа қўлга киритганини айтмади. Аммо канал суҳбатдошларидан айримларининг айтишича, жосуслар техник муаммолардан ташқари баъза маълумотларини киритишда ишлатилган хитой тилининг мандарин лаҳжасини биладиган  ва дешифровка ишларини бажара оладиган олимларни топишда ҳам қийналишган.

Институтда сақланган вирус намуналарининг базаси Хитой ҳукумати томонидан 2010 йил сентябрида йўқ қилинган бўлиб, расмийлар уни қайта тиклашдан бош тортиб келмоқда. Маълумотларга кўра, жосуслик хизматлари булутсимон серверларда сақланиб қолган ўчирилган маълумотлар нусхасини хакерлик йўли билан қўлга кирита олишган.

Ҳозирда МРБнинг қўлида 22 мингга яқин вирус намуналари мавжуд бўлиб, уларнинг таҳлили АҚШ Энергетика Вазирлигининг суперкомпьютерлари ёрдамида амалга оширилмоқда.

Аммо коронавирус борасида тадқиқот олиб борган икки нафар олим CNN телеканалига мазкур базадаги ёки бошқа бир траншда вируснинг генетик коди ҳақидаги маълумотнинг ҳам бўлганлигига скептик равишда қараётганликларини айтишган.