АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларидаги биринчи ҳижобли хизматчи АҚШ армиясининг ички сиёсатини ўзгартиришга сабаб бўлди

Америкалик офицер Майса Озанинг айтишича, унинг Ҳарбий ҳаво кучларида ишлаётганда рўмол ўраб юриши армиянинг диний сиёсатига жиддий ўзгаришлар киритган.

Ўз видеоларида Майса Оза ҳижобни мағрурлик билан кийганини тушунтириб, Ҳарбий ҳаво кучларида биринчи марта хизмат кўрсатганида, ҳижоб кийган бошқа мусулмон аёлларни кўрмаганлигини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқи ва бошқа гуруҳлар унга рўмол кийиш ҳуқуқи бўйича ҳуқуқий кўрсатма беришда ёрдам берган ва қонуний саъй-ҳаракатлар туфайли Ҳарбий ҳаво кучлари бу борадаги сиёсатини ўзгартирган.