АҚШ фуқаролари Исроил, Франция ва Таиландга саёҳат қилмасликка чақирилди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) америкаликларни КОВИД-19 ҳолатларининг кўплиги сабабли Исроил, Франция, Таиланд, Исландия ва бошқа мамлакатларга саёҳат қилишдан огоҳлантирди.

Марказлар “тўртинчи даражали: жуда юқори” Ковид-19 рўйхатини кенгайтирди. Бу хавфнинг энг юқори даражаси бўлиб, америкалик саёҳатчиларга бу мамлакатларга ташриф буюришдан сақланишни тавсия қилинди. Агар улар боришга мажбур бўлсалар, уларга АҚШни тарк этишдан олдин вакцинани тўлиқ қабул қилиш тавсия этилди.

Марказлар коронавирус юқиши юқори бўлганлиги сабабли, тўлиқ эмланган одамларда коронавирус мутациялари билан касалланиш хавфи бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Бу тавсия Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидан ташқари бутун Исроилни қамраб олади.