АҚШ да энг узун бўйли Америкалик вафот этди

Келиб чиқиши Украиналик бўлган Игорь Вовкинскийнинг бўйи 234, 5 см.бўлиб, у 7 ёшида онаси ва акаси билан АҚШ га кўчиб келган эди.

Онаси Светлананинг айтишича, ўғли юрак касаллигидан вафот этди. Ўлимидан бир неча соат аввал турмуш ўртоғи ва фарзандлари Игорьни кўргани келишганида у гапиришга қийналишига қарамай, улар билан ҳазиллашишга ҳаракат қилган.