Андижонлик ўқитувчи Турк дунёсининг энг яхши ўқитувчи бўлди

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг профессор-ўқитувчилари ва ёш ходимлари орасида ҳам қатор ютуқларга эришаётганларининг сафи кундан кунга ортмоқда.

Улардан бири институт бошланғич ташкилоти етакчиси, меҳнаткашлиги ҳамда ҳар қандай талабга лаббай дея жавоб берувчи институтнинг ёш ходими Абдуллаев Орифжон Одилжон ўғли куни кеча Қозоғистон Республикасида ўтган “Турк дунёсининг энг яхши ўқитувчилари” халқаро танловининг ғолиби бўлди

Орифжон Абдуллаев мазкур танловда биринчи даражали диплом ва таълим соҳасига қўшган улкан ҳиссаси учун “Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак-нишони билан тақдирланди.