Airbus эгилувчан OLED-дисплейли рақамли журнал ихтиро қилди

Бу ҳақда Gizmodo портали хабар қилади.

Рақамли технологияларнинг  ривожланиши билан бирга инсонлар қоғоз нашрлардан тобора камроқ фойдаланмоқдалар. Ишлатилиб, яроқсиз ҳолга келган қоғоз маҳсулотларни йўқотиш ҳам қимматга тушади. Шунинг учун Airbus авиакомпанияси йўловчиларга осон тозаланадиган ва йиртилмайдиган янги рақамли журнални тақдим қилди.

Ихтирочиларнинг айтишича,мазкур журнал оддий қоғоз журналлардан кўра анча тежамли ва экологик жиҳатдан ҳам муҳимдир. Унинг шакли одатдаги iPad каби бўлиб,кўринишидан ҳақиқий журналга жуда ўхшайди.Е-журнал ёрдамида учоқ йўловчилари салоннинг ўзида овқатга буюртма беришлари, турли хил онлайн нашрларни ўқишлари, видео излашлари, мусиқа тинглашлари мумкин. Аммо бунинг учун Wi-Fi етарли бўлиши керак.

Эгилувчан бўлган мазкур журнални дезинфекция қилиш ҳам жуда осондир. У учоқ ўриндиқларига ўранатилган арзон ва одатий ЖК-дисплейлардан анча кам энергия сарфлайди.Ўриндиқларга пружинасимон кабель билан боғланган бу журнални ўғирлаш ҳам иложсиздир.