Афғонистоннинг иккинчи пойтахти Толибон қўлига ўтди

Толибон Афғонистоннинг иккинчи пойтахти бўлмиш Жузжон вилоятининг Шибирғон шаҳрини эгаллаб олди. Шаҳар 24 соатдан кам вақт ичида исёнчилар қўлига ўтди.

“Ҳукумат кучлари ва амалдорлари шаҳар аэропортига чекинишди”, – деди Жузжон губернатори ўринбосари Қадер Малия.

Ушбу шаҳарда қаршилик етакчиси генерал Абдулрашид Дўстум яшайди. У шу ҳафта Афғонистонга Туркияда даволаниб қайтган эди.

Толибон май ойида АҚШ бошчилигидаги хорижий қўшинларни якуний олиб чиқиши бошланиши билан бир қатор ҳужумларни бошлаганидан буён Афғонистоннинг катта қисмини эгаллаб олган.

Жума куни жануби-ғарбий Нимроз вилоятининг Заранж шаҳри Толибон қўлга олган биринчи вилоят маркази бўлди. Губернатор ўринбосарининг сўзларига кўра, шаҳар “жангсиз” қулаган.

Бир қанча манбаларнинг хабар беришларича, Шибирғонда қаршилик кучайган, аммо жаноб Достумнинг ёрдамчиси шаҳар олинганини тасдиқлаган.