Афғонистон маблағлари музлатиб қўйилди

Халқаро Валюта Жамғармаси Афғонистоннинг янги ҳукумати захира активлардан фойдаланишига тўсиқ қўйиб қўйди.

Жамғарманинг 190 та аъзо давлатларидан бири сифатида Афғонистон ҳали ҳам унга берилаётган активларни қабул қила олади, лекин Толибон халқаро миқёсда тан олинмагани учун бу пулларни ишлата олмайди. ХВЖ маблағларидан фойдалана олмайдиган бошқа давлатлар қаторига Венесуэла ва Мянма киради.

Ҳукуматнинг қулаши ва Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан кейин Афғонистон валютасининг заифлашиши ва инфляция кўтарилиши кутилмоқда, дея хабар беради The National нашрига шу ҳафта мамлакатни тарк этган марказий банк губернатори Ажмал Аҳмадий.

“Да Афғонистон банк” марказий банкининг веб-сайтидаги маълумотга кўра, мамлакатнинг пул бирлиги бўлган афғони қиймати 1 долларга нисбатан 86.04 га қайтиб тушгунига қадар 100 бирликкача кўтарилган.

АҚШ Афғонистон марказий банкига тегишли 9,5 миллиард долларлик активларни музлатиб қўйди ва мамлакатга нақд пул етказиб беришни тўхтатди, деб хабар беради Bloomberg.