Adidas Reebokдан воз кечди

Германиянинг “Adidas” спорт анжомлари ва жиҳозлари билан шуғулланадиган компанияси пайшанба куни, Америкадаги “Reebok” компаниясини сотиш бўйича якуний келишувга эришганини маълум қилди, у анча вақтдан бери сотувда эди.

Adidas Authentic Brands Group (ABG) билан Америка брендини 2,1 миллиард еврога (2,5 миллиард доллар) сотишга келишиб олганини айтди.

Унга кўра, сотиб олиш нархининг асосий қисми битим тугагандан сўнг нақд пулда тўланади ва келишув 2022 йилнинг биринчи чорагида амалга ошишини кутилмоқда. Adidas пул маблағларининг асосий қисмини ўз акциядорларига тарқатмоқчи.

Adidas эълонидан кейин компаниянинг биржадаги аксиялари нархи 1,6 фоизга ошди.

Adidas ўзининг собиқ президенти ва “Бавария”нинг ҳозирги президенти Герберт Хайнер бошчилигида 15 йил олдин Reebokни 3,1 миллиард еврога сотиб олди, шу вақт ичида Америка бренди Adidas компаниясининг даромадига ўз ҳиссасини қўша олмади.

Бундан фарқли ўлароқ, Reebok Adidas фақат ўз брендини ривожлантириш ҳақида қайғураётганидан ва Америка брендига унчалик аҳамият бермаслигидан шикоят қилиб келади.