30 августда Хитойнинг континентал ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳоллари қайд қилинмади

Хитой Соғлиқни сақлаш ишлари қўмитасининг хабар беришича, якшанба 30 август куни мамлакатнинг континентал ҳудудида  оммавий тарзда COVID-19 га чалиниш ҳолатлари қайд қилинмаган.

Айни куни Хитойнинг бошқа вилоятларида жами 23 кишида вирус аниқланган бўлиб, уларнинг барчасига касаллик хорижда юққанлиги айтилмоқда.

Континентал ҳудудда жойлашган Шанхай ва Пекинда 4 киши коронавирус юққанлик шубҳаси билан карантинга олинган, аммо шифокорлар уларга аниқ ташхисни ҳануз қўйгани йўқ.

Қўмитада айтилишича, мамлакатнинг мазкур ҳудудида вирус туфайли содир бўлган ўлим ҳолатлари ҳам кузатилмаган.