13 яшар бола Венгриядан мигрантларни олиб чиқмоқчи бўлди

Венгрия полицияси Польша рақамлари тақилган ва 13 яшар Хорватиялик бола бошқараётган машинани тўхтатди. Бола мамлакатдан 4 нафар мигрантларни олиб чиқишга уринган.

Воқеа Венгрия шимолидаги Комаром шаҳрида содир бўлган. Ёш ҳайдовчи Хорватия фуқароси бўлиб, мигрантлар эса Суриялик эканликларини айтишган, аммо уларнинг паспортлари бўлмаган.

Полициянинг айтишича, мигрантлар автомашинада Австриягача етиб олмоқчи бўлишган. Вояга етмаган ҳайдовчи ва паспортсиз мигрантлар полиция участкасига олиб кетилган.