11 сентябрь ҳужумлари ҳақидаги махфий ҳужжатлар эълон қилиниши мумкин

New York Times газетасининг ёзишича, Байден маъмурияти 11 сентябрь ҳужумлари қурбонлари оилалари босими остида Саудия Арабистони ҳукумати ва ҳужумни амалга оширганлар ўртасидаги муносабатларга оид баъзи махфий ҳужжатларни эълон қилиш нияти борлигини айтган.

Хабарга кўра, бу ҳужжатлар узоқ вақтдан буён ошкор қилинмаган архивдан экани, у қурбонларнинг оилаларига Саудия ҳукумати ва 11 сентябрь ҳужумларида иштирок этганлар ўртасидаги муносабатни батафсил очиб бериши мумкинлигини айтади.

Бу қарор, 11 сентябрь ҳужумларида бевосита жабр кўрган 1600 дан ортиқ одамлардан ташкил топган гуруҳ АҚШ президенти Жо Байденни, агар у ишни қайта кўриб чиқиш ва махфийликдан чиқариш ҳақидаги ваъдасини бажармаса, келаси ой ҳужумларнинг 20 йиллигини нишонлаш тадбирларида қатнашмасликка чақирганидан кейин қабул қилинди.