ЮНЕСКО Ливерпулни Жаҳон мероси рўйхатидан маҳрум қилади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳукумат шаҳарнинг аслийлиги ва яхлитлигини ҳимоя қила олмаганлиги сабабли Ливерпул шаҳрини Бутунжаҳон мероси мақомидан маҳрум қилинди.

ЮНЕСКО шаҳар портларининг тарихий қийматини “қайтариб бўлмайдиган йўқотиш”га учраганликда айблади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мерос ташкилоти 21 июль куни Хитойда бўлиб ўтган йиғилишда Ливерпул қирғоғи янги бинолар, шу жумладан, 500 миллион фунт стерлинг эвазига қурилган “Эвертон” футбол клуби стадиони қурилиши сабабли йўқ қилинган деган хулосага келди.

Ливерпул 2004 йилдан буён Буюк Британия империяси даврида йирик савдо кучи сифатида тутган ўрни ва денгиз бўйидаги меъморий гўзаллигини эътироф этилган ҳолда, Тож Маҳал ва Буюк Хитой девори қаторида Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.