Япония императори Токио Олимпиадасини расман очиб берди

Коронавирус пандемияси сабабли бир йил кутилганидан сўнг, жума куни, Япония пойтахтида, Олимпия стадионида деярли бўш трибуналар олдида Токио Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Япония императори Нарухитомашъалани ёқиб ўйинни расман очди. Ушбу халқаро спорт тадбири 8 августга қадар давом этади.

Мусобақада 206 делегация (205 мамлакат ва қочқинлар жамоаси) иштирок этади. Одатдагидек очилиш маросимида биринчи бўлиб Олимпия ўйинлари ўйи бўлган Греция, сўнгра қочоқлар жамоаси чиқиб келди. Сўнг уч делегация: 2028 йилги олимпиадага мезбонлик қиладиган Қўшма Штатлар, 2024 йилда олимпиадани ўтказадиган Франция ва ниҳоят мезбон мамлакат бўлган Япония вакиллари чиқишди.

Дунё давлат раҳбарларининг аксарияти Япония пойтахтига бормасликни маъқул кўришган бўлса-да, энг таниқли иштирокчилар 2024 йилда навбатдаги олимпиадага мезбонлик қиладиган Франция Президенти Эммануел Макрон ва АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден, Халқаро Қўмита президенти Томас Бах бўлди.

Иштирокчилар коронавирус туфайли вафот этганлар учун бир дақиқа сукут сақлашди.