Microsoft Хитойни хакерлик ҳужумларида айблаяпти

Хитой технологик гигант Microsoft компаниясига қарши йирик киберҳужум уюштирганлиги ҳақидаги «асоссиз» даъволарни танқид қилди.

Бир гуруҳ ғарб давлатлари Хитойни дунё бўйлаб кўплаб компаниялар томонидан ишлатиладиган электрон почта платформаси – Microsoft Exchange ни бузишда айблашмоқда.

Қўшма баёнотда Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги глобал барқарорлик ва хавфсизликка путур етказишда айбланган.

Хитой ҳар доим кибержиноятчиликнинг барча турларига қарши туришини таъкидлаб келади.

Душанба куни Янги Зеландия ҳам Буюк Британия, АҚШ ва Австралия каби мамлакатлар қаторига қўшилиб, Хитойни «зарарли кибер фаолият»га ҳомийлик қилиб Microsoft га ҳужум қилишда айблади.

Хитойнинг Веллингтондаги элчихонаси айбловларни «асоссиз ва мантиқсиз» деб атади. Мамлакатнинг Австралиядаги элчихонаси ҳам юқоридаги сўзларни такрорлар экан, Вашингтоннинг ўзини «зарарли киберҳужумлар бўйича жаҳон чемпиони» дея таърифлади.

Microsoft га қилинган киберҳужум оқибатида глобал миқёсда камида 30 000 та ташкилот зарар кўрган.

Microsoft Exchange тизими бутун дунёдаги йирик корпорациялар, кичик бизнес ва давлат органларининг электрон почта хабарлари алмашинувини таъминлайди.

Тизимга ҳужум уюштирган «Ҳафниум» номи билан танилган хакерлик гуруҳи Microsoft нинг Threat Intelligence Center (Таҳдидларни таҳлил қилиш маркази) томонидан давлат ҳомийлида бўлгани ва Хитойдан ташқарида фаолият юритаётгани ҳақида маълумотлар тақдим этган.