Хитой АҚШни “ҳаёлий душман” яратиб олганликда айбламоқда

Хитойнинг катта обрўли дипломати АҚШ билан камдан-кам юз берадиган юқори даражадаги музокараларда зиддиятли муносабат билдирди  ва уни ички муаммолардан чалғитиш ҳамда Хитойни “бостириш” учун “ҳаёлий душман” яратишда айблади.

Дунёнинг икки йирик иқтисодиёти ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиб бораётган бир пайтда, АҚШнинг иккинчи даражали дипломати, давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман якшанба куни мамлакат шимолида Тянжин шаҳрига юзма-юз мулоқотлар ўтказиш учун етиб келди.

Давлат телевидениеси “Қўшма Штатлар Хитойни ҳаёлий душман қилиб олиш орқали миллий мақсад туйғусини қайта тиклашни хоҳламоқда”, – дея ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ши Фендан иқтибос келтирди.

Шерман Давлат маслаҳатчиси ва ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашмоқчи.

АҚШ ҳукумати ва қонун чиқарувчилари Хитойнинг Гонконг ва Шинжондаги сиёсатига нисбатан танқидий муносабатда бўлиб келмоқда. АҚШ Сенати шу ойда мажбурий меҳнат муаммоси туфайли, Хитойнинг узоқ ғарбий минтақасидан импорт қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.