Вашингтондаги бейсбол стадиони ташқарисидаги отишмада тўрт киши яраланди

Вашингтон метрополитени полицияси вакили, Nationals Park стадионининг ташқарисидаги отишмада тўрт киши жароҳат олганини маълум қилди.

Сан-Диего ва Вашингтон бейсбол жамоалари ўртасидаги ўйин стадион ташқарисида отишма содир бўлганлиги ҳақида хабар берилгандан сўнг тўхтатилди.

Дастлаб отишма бино ичида ёки ташқарисида бўлганлиги аниқ эмас эди.

Вашингтон полицияси аввалроқ твиттерда икки киши стадион ташқарисида отиб ўлдирилганини айтган эди.

Кейинроқ твиттерда “Ҳодиса билан боғлиқ яна иккита жабрланувчи жароҳат билан даволаниш учун касалхонага ётқизилган”, деб қўшимча маълумот берди.

“Вашингтон Пост” газетаси полициянинг сўзларига кўра бир эркакнинг оёғига ва бир аёлнинг орқасига ўқ узилган.

Отишма натижасида Washington Nationals ва San-Diego ўртасидаги бейсбол ўйини тўхтатилди. Учрашув якшанба куни давом этиши кутилмоқда.