Токио-2020: Олтинлар ва зиддиятлар

Туркия камондан ўқ отиш бўйича биринчи Олимпиада олтин медалини қўлга киритди. Ушбу йўналишдаги беллашувларда Мете Газоз эркаклар ўртасида ғолиб бўлди.

Эфиопиялик Селемон Барега 10 000 метрга югуриш бўйича Олимпиада етакчилигини қўлга киритиб, олтин медаль эга чиқди. Барега масофани 27 дақиқа 43.22 сонияда якунлаб, мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Серб теннисчиси Жоковичнинг “Олтин дубулға” туркумидаги ғолибона юришига германиялик Александр Зверев нуқта қўйди.

Жанубий кореялик камончи Ан Сан Токио ўйинларида ўз жамоаси учун тарихий ютуқни муҳрлади. Ан аёллар ўртасида камондан ўқ отиш бўйича финал босқичида 20 ёшли Россия Олимпия қўмитаси вакили Елена Осиповани 6:5 ҳисобида мағлуб этди.

Жанубий Африкалик Шоенмейкер ҳам олтин медални қўлга киритди. Шоенмейкер аёллар ўртасида 200 метрга сузиш бўйича 2 дақиқа 18.95 сония натижа кўрсатиб, жаҳон рекордини янгилади.

          Буюк Британия жамоаси триатлон эстафетасида ғолиб чиқди ва ниҳоят олтин медаль ютишга эришди. Шунингдек, Олимпия сузиш ҳавзасида жамоа учун яна бир олтин ажтатилди. Кетлин Доусон, Адам Пити, Жеймс Гай ва Анна Хопкин квартети 100 метрлик масофани 3 дақиқа 37.58 сонияда сузиб ўтиб, янги жаҳон рекордини ўрнатишди.

200 метрга чалқанча сузиш бўйича АҚШнинг кумуш медали соҳиби Раян Мерфи допинг муаммосига ишора қилиб, “эҳтимол тоза ҳолда ташкиллаштирилмаган мусобақада қатнашаётганини” айтди. Гап шундаки, Мерфи Россия Олимпия қўмитаси вакили Евгений Риловга ютқазиб қўйганди ва бу изоҳлар РОҚ томонидан айблов сифатида қабул қилинди.