Техасдаги аквапаркда кимёвий модда сизишидан ўнлаб одамлар заҳарланди

АҚШнинг Техас штати маъмурияти Хюстондаги аквапаркда кимёвий модда оқиб чиқиши одамларда тери зарарланиши ва нафас олиш муаммоларини келтириб чиқарганини маълум қилди.

“Спрингда Harbor Splashtownда содир бўлган ҳодисадан кейин йигирма тўққиз киши маҳаллий касалхоналарга етказилган, 39 киши дезинфекция жараёнидан ўтгандан кейин касалхонага ётқизилишдан бош тортган”, – дейилади Харрис округининг ёнғин хавфсизлиги бўйича Маршал идорасида.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, заҳарланганларнинг баъзилари болалар эди. Шу жумладан, 3 ёшли бола касалхонага етказилган, унинг аҳволи барқарор.

Расмийларнинг айтишича: “Сизиб чиққан кимёвий моддалар орасида гипохлорит ва 35% сулфат кислота эритмаси мавжуд”.

“Меҳмонларимиз ва жамоамиз аъзоларининг хавфсизлиги ҳар доим бизнинг устувор вазифамиздир ва биз сабабни аниқлашга ҳаракат қиламиз, парк зудлик билан тозаланди”, деди Harbor Splashtown парки вакили Рози Шеферд.