Тесла Ойни светофорга ўхшатиб юборди

Тесланинг автопилот сенсорлари Ойни катта сариқ светофор билан адаштириб қўймоқда.

Твиттерда жойлаштирилган видео ижтимоий тармоқ бўйлаб кенг тарқалаяпти. Катта йўлда ҳаракатланаётган Тесла операцион тизими осмонда порлаб турган Ойни мунтазам равишда сариқ светофор сифатида қайд этиб, тезликни пасайтириб боради.

Маск ҳозирча ушбу видео тўғрисида изоҳ бермаган, аммо унинг ишқибозлари аллақачон баъзи баҳоналар билан ёрдам учун шошилиб, майдонга “сакраб чиққан”. Маскнинг бу камчилик бўйича тез орада муносабат билдириши кутилмоқда. У шундай муаммоли вазиятлар устида тортишишни яхши кўради.

Автопилот билан боғлиқ барча муаммолар орасида Ойни светофор деб адаштириш жуда камдан-кам ҳолларда учрайди. Камчиликнинг юзага келиши, эҳтимол, Тесланинг қиммат автоном машина бошқариш тизими кенг омма томонидан фойдаланиш учун тўла тайёр эмаслигини кўрсатаётгандир.