Қуролли отишмалар АҚШда ҳафталик рекорд ўрнатди

17-23 июль кунлари Қўшма Штатларда сўнгги икки йил ичида қуролли ҳужумларнинг авж олишини давом эттириб, рекорд кўрсаткични қайд этди.

Якшанба куни NBC ва “Қуролли зўравонлик архиви” (Gun Violence Archive) ташкилоти 17-23 июль кунлари камида 915 марта ўқ узилганлиги ҳақида хабар берди, яъни ўртача ҳар 12 дақиқада битта отишма содир бўлган.

Ушбу ҳужумлар 430 кишининг ўлимига ва 1007 кишининг жароҳатланишига олиб келган, шу билан бирга, бу якуний натижа эмас ва ўзгариши мумкин.

2021 йил январидан бери Қўшма Штатларда қуролли отишмалардан ўлганлар сони қарийб 24000 кишига, шу жумладан, улардан 800 нафари 18 ёшгача бўлганлардан. Ўтган 2020 йилдаги ушбу ҳодиса қурбонлари сони 43000 кишини ташкил қилган, бу мамлакатдаги энг қонли йил бўлди.

Ушбу ҳолатлар Америка Қўшма Штатлари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган ва мамлакатга катта иқтисодий зарар етказган аламли зарбадан қутулмоқчи бўлган пайтга тўғри келди.