Пенсилвания штатига кучли бўрон ёпирилди

Bucks County Courier Times хабарига кўра, кучли торнадо Пенсилвания штатининг Бенсалем шаҳрида бир нечта биноларни вайрон қилган, беш киши жароҳатланган.

Газета маълумотларига кўра, бўрон ўз йўлидаги барча нарсани олиб кетган. Табиий офат Филаделфиянинг шимолий-шарқий чеккасидаги Бенсалемдаги “Faulkner Automotive Group” автосервиси биносининг бузилишига олиб келган.

“Бу ҳалокатли бўрон эди. Бу худди фильмга ўхшарди. Бомба отилганга ўхшарди”, – дейди маҳаллий жамоат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Фред Харан.

Циклон ўнлаб одамларни уйсиз қолдирди. Энди улар маҳаллий мактабга жойлаштирилади. Тегишли муассасалар шаҳарни бўрон қолдиқларидан тозалашмоқда.