Оқ Уй яқинида отишма юз берди

АҚШ полициясининг хабар беришича, пайшанба куни Вашингтонда Оқ Уйдан икки километр узоқликда содир бўлган отишмада икки киши жароҳат олган.

“Жароҳатланганлар маҳаллий касалхоналарга юборилди”, – дейилади Вашингтон полициясининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармасида.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан пайшанба куни кечқурун соат 14:00 да, 14-кўча ва Риггс кўчалари кесишган жойда содир бўлган ва полиция ҳали ҳеч кимни ҳибсга олмаганлигини таъкидлаган.

Айни пайтда полиция отишмада гумонланувчини қидирмоқда.

Ижтимоий тармоқларда гувоҳлар 20 дан 30 гача ўқ отишларини эшитганликларини ёзишди.

Юқорида айтиб ўтилган тўрткўча Вашингтоннинг гавжум маҳалласида, Оқ уйдан икки километр узоқликда жойлашган.

АҚШ президенти Жо Байден эса қуролли зўравонлик Қўшма Штатларни қамраб олаётганини бир неча бор таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда содир этилган жиноятлар сонининг камайишидан қатъи назар, ўқотар қуролдан ўлганлар сони кўпаймоқда.