Ливия соҳилларида камида 57 мигрант ҳалок бўлди

БМТнинг Халқаро қочоқлар иши бўйича ташкилотининг берган баёнотига кўра, Ливиянинг порт шаҳри Ал-Хумс соҳилларида қочоқларни ташиб кетаётган қайиқ ағдарилиб тушган. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот котиби Сафо Мсеҳли хабар қилган.

Котиб балиқчилар ва соҳил хавфсизлик кучлари томонидан қуруқликка олиб келинган инсонларнинг миқдорига кўра, ҳалок бўлганлар орасида камида 20 нафар аёл ва 2 нафар ёш боланинг бўлганлигини ҳам айтиб ўтди.

Африка мамлакатларидаги урушлар, қурғоқчилик, касалликлар ва бошқа сабаблар туфайли Европага қочмоқчи бўлган инсонлар афсуски, шундай фожиаларга дуч келмоқдалар.