Ливанда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Ливан маҳаллий АА NNA нинг берган хабарига кўра, мамлакат шимолидаги Аккар вилоятида ўрмон ёнғинлари шиддат билан давом этмоқда.

Юқори даражаги иссиқ ҳаво туфайли бошланган бу ёнғинлар Ливаннинг миллий рамзи бўлган кедр ўрмонларини йўқ қилмоқда ва тахминан 11 километрлик масофага ёйилмоқда

Маълумотларга кўра, фуқаролик ҳимоя бригадалари, Ливан миллий армияси, табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти аъзолари ва маҳаллий халқ армияга оид вертолетлар билан бирга тонгги соатлардан бери ёнғинни ўчиришга уринмоқдалар.

Ёнғинни ўчириш пайтида 17 киши яраланди ва 15 яшар кўнгилли ўсмир ҳалок бўлди.