КФТ Институти грант дастури

Жанубий Кореяда жойлашган Квангжу Фан ва Технология Институтининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Магистратура даражаси бўйича таълим 2 йил, докторантура бўйича эса 4 йил давом этади.

Институт World University Rankings халқаро рейтингида маҳаллий ОТМлар орасида 4 ўринга, дунё бўйича эса 3 ўринга муносиб кўрилган.

Квангжу Фан ва Технология Институти грант дастури тафсилотлари:

Университет: Квангжу Фан ва Технология Институти;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Жанубий Корея;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 15 октябрь.