Касбга доир халқаро амалиёт дастури

Касбга доир халқаро амалиёт дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Дастурда қатнашиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча ўрта тажрибали мутахассилар ариза бериш ҳуқуқига эга. Дастур тақдим этилишидан мақсад ривожланаётган давлатлардаги ўрта тажрибага эга мутаҳассисларга Буюк Британия мезбон корхоналарида амалиёт ўташ имкониятини беришдир. Номзодлар олти ҳафтадан уч ойгача Буюк Британиянинг мезбон ташкилотларида ўзлари танлаган йўналиш бўйича малака оширишлари мумкин.

Амалиёт учун Буюк Британиянинг Халқаро тараққиёт вазирлиги маблағ ажратмоқда. Иқтидорли ва ғайратли мутахассислар ўз билим ва кўникмаларини ошириш учун олтин имкониятга эга бўлмоқдалар.

Касбга доир халқаро амалиёт дастури тафсилотлари:

Миллат: барча миллатлар;

Грант миқдори: амалиёт ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: ўрта малакали мутахассислар;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Буюк Британия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 9 август.