Канада келаси ойдан бошлаб эмланган америкаликларни қабул қилади

Канада душанба куни коронавирусга қарши тўлиқ эмланган америкаликларга ўз ҳудудига 9 августдан, дунёнинг қолган қисмидан келганларга эса 7 сентябрдан бошлаб киришга рухсат бериш ниятида эканлигини эълон қилди.

 Канада расмийларининг айтишича, ҳозирда Қўшма Штатларда бўлган ва Канадада фойдаланиш учун тасдиқланган КОВИД-19 вактсинасини олган саёҳатчилар учун 14 кунлик карантин талаблари 9-августдан бекор қилинади.

Жамоатчилик хавфсизлиги котиби Билл Блернинг айтишича, Қўшма Штатлар қачон тўлиқ вакциналанган канадаликларнинг АҚШ қуруқлик чегарасидан ўтишига рухсат беришлари ҳали маълум эмас.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда ҳар қандай канадалик АҚШга саёҳат қилиши мумкин.