Калифорниядаги отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди

Калифорния полиция департаменти Калифорния штатининг Сакраменто шаҳрида юз берган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлганлиги ва тўрт киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди.

Полиция баёнотида “Ҳодиса шанба куни эрта тонгда содир бўлганлиги ва воқеа жойидан кўплаб ўқотар қуроллар топилганлиги”, айтилган.

Баёнотда вояга етган эркак деб тахмин қилинган икки киши ўлдирилганлиги, яна 4 киши жароҳат олгани ва уларга маҳаллий шифохоналарда тиббий ёрдам кўрсатилганлиги хабар қилинди.

Полиция отишма сабаблари ҳозирча маълум эмаслигини тасдиқлади ва бу отишмага икки гуруҳ ўртасидаги тўқнашув сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ушбу ҳодисага алоқадор бўлганлар тўғрисида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини таъкидладилар.