Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари бўйича эр-хотинга қарши жиноий иш қўзғатилди

Калифорния штатидаги эр-хотин ўтган йили Элдорадодаги ҳалокатли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарганликда айбланмоқда. Улар туғилажак фарзандларининг жинси аниқланганини нишонлаш учун мушак отишган.

Мушаклар сабабли бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлган, 9300 гектар майдон ёнган, бешта уй ва 15 та бино ёниб кетган.

Сан-Бернардино округи прокурори Жейсон Андерсоннинг айтишича, Ревигио Мануел Хименес ва Ангела Рене Хименес қотиллик, шу жумладан, одам ўлдиришда айбланиб, 30 моддада айбланмоқда.

Эр-хотин айбларини тан олмаган ва судгача озод қилинган.