Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотидан бепул онлайн курслари

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг 10000 тадан ортиқ бепул онлайн курслари учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Ташкилот курслари ўз-ўзидан ривожланиб бориш тенденциясига эга.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти – бу соғлиқни сақлаш ва тиббиётга оид турли хил дастурларни тақдим этадиган ва турли тилларда таълим олиш имкониятини берадиган дунёдаги энг етакчи ташкилотлардан бири ҳисобланади. Ўз малакангизни ошириш учун ушбу имкониятдан фойдаланишни тавсия этамиз.

ЖССТ бепул онлайн курслари тафсилотлари:

Илмий даража: йўналишларга кўра сертификат берилади;

Грант миқдори: бепул онлайн курслар;

Ким учун: барча учун;

Грант тақдим этаётган ташкилот: ЖССТ;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: муддати йўқ.