Исроил кемаси ҳужумга учради

Танзаниядан БААга қараб йўл олган Исроил юк ташувчи кемаси Ҳинд океанида номаълум кишиларнинг ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.

Исроиллик тадбиркор Эял Оферга тегишли бу кема унинг Англияда жойлашган Зодиак Мэритайм денгизчилик фирмасига оид бўлиб, фирма томонидан берилган маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлардан бири Руминиялик, иккинчиси эса инглиз бўлган.

Воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган.