Икки туман Толибондан қутқарилди

Афғонистондаги Бомиён ва Парвон вилоятларидаги икки туман Миллий хавфсизлик кучлари томонидан Толибон жангариларидан тозаланди. Бу ҳақда мамлакат Мудоофа вазирлиги хабар беради.

Охирги 24 соат ичида Бомиёндаги Кахмард ва Парвондаги Шайх Али туманлари жангарилардан қутқарилди. Уларнинг баъзи аскарлари ўлдирилди.

Хавфсизлик кучлари жангариларга тегишли бўлган катта миқдордаги қурол-аслаҳа ва ўқларни қўлга киритишди.

Толибон тарафи бўлиб ўтган воқеага ҳалигача муносабат билдирмади.

Ҳукуматга қарашли кучлар бундан аввал Нимруз ва Бомиёндаги икки тумандан жангариларни сиқиб чиқарган эди.