Ҳиндистон “мақбул бир пайтда” Кашмирга вилоят мақомини беришини эълон қилди

Ҳиндистон Ички ишлар вазири ёрдамчиси Нитянанд Рай, ўзининг ёзма шаклда берган баёнотида Ҳиндистон парламентининг Кашмир учун штат мақоми берилиши ҳақидаги қарорнинг мақбул бир пайтда қабул қилинишини эълон қилди.

Рай Кашмирдаги террор воқеаларининг 2020-йилда 2019-йилга нисбатан юздан эллик тўққиз фоизга камайганини ҳам таъкидлади.

Вазир ёрдамчиси ўз мамлакатининг терроризмга қарши ҳеч қандай бағрикенглик муносабатида бўлмаслигига асосий эътиборни қаратди.